ЎФА президенти миллий терма жамоа футболчилари билан учрашди
Спорт
−
10 Октябрь
4330Кеча, 9 октябрь куни Жаҳон чемпионати учинчи саралаш босқичининг муҳим ўйинлари олдидан ЎФА президенти Абдусалом Азизов миллий жамоа билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10 октябрда Эрон, 15 октябрь куни эса БАА терма жамоаси билан тўқнаш келади. Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизов ана шу ўйинлар олдидан миллий терма жамоа аъзолари билан кўришиб, бўлажак баҳсларнинг аҳамияти, ғалабалар орқали мундиал йўлланмасини қўлга киритишга яқин келиш мумкинлиги ҳақида сўз очди.
Бош мураббий Сречко Катанец бетоблиги сабаб йиғинга кела олмаганига қарамай, жамоа бор кучини ишга солган ҳолда, ижобий натижа қайд этишига ишонч билдирилди. Бу борада ёрдамчи мураббийлар зиммасида ҳам катта масъулият бўлиши таъкидланди.
Учрашув давомида жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари ўз фикрларини билдириб ўтди. Тиббий штаб ва жамоага алоқадор барча мутахассисларга тегишли кўрсатмалар берилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь