ЎФА 5 минг доллар жаримага тортилди
Спорт
−
22 Январь
13021Осиё футбол конфедерацияси тартиб-интизом қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва “Насаф” клубига қарши учта қарор қабул қилиб, ЎФАни 5 минг АҚШ доллар ва “Насаф”ни 50375 АҚШ доллар жаримага тортди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, Сурияга қарши Осиё кубоги ўйинига мухлислар сайёҳлик агентликлари рекламаси туширилган футболкаларда келганлари учун ЎФА жазоланди.
“Насаф” эса Осиё Чемпионлар лигаси доирасидаги “Ал-Садд”га қарши ўйинда мухлислар тош отиб, ҳакам ёрдамчисига зиён етказгани, “Шаржа”га қарши ўйинда эса рақиб футболчиларининг кўзига лазер нури ёғдиргани учун жарима тўлайди.
Ноябрь ойида Афғонистон футбол федерацияси (ФАА) билан шунга ўхшаш ҳолат юз берганди. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш ўйинида уч мухлис бирданига майдонга тушгани учун ФАА ҳам 15 минг доллар жаримага тортилган эди.
LiveБарчаси