UEFA Евро-2028 мезбонлиги учун ариза қабул қилишни бошлади
Спорт
−
12 Октябрь 2021
3517UEFA 2028 йилги Европа чемпионати мезбонлигини қўлга киритмоқчи бўлган мамлакатлар учун танлов эълон қилди. Ҳужжатлар 2022 йилнинг мартигача топширилиши керак. Евро-2028 мусобақаси ўтказиладиган мамлакат 2023 йилнинг сентябрь ойида эълон қилинади. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, UEFA Европа чемпионатига мезбонлик қилиш учун бир неча мамлакатларнинг қўшма аризаларини ҳам кўриб чиқишга тайёр. Бу вазиятда уларнинг географик жойлашуви яқин бўлиши керак.
Евро-2028 га ариза бериш учун манфаатдор томонлар сиғими турлича бўлган 10 та стадионни тақдим этишлари керак бўлади:
- 60 минг ўринли (ёки ундан кўпроқ) битта стадион;
- 50 минг ўринли битта стадион;
- Энг камида 40 минг ўринли 4 та стадион;
- Энг камида 30 минг ўринли 3 та стадион бўлиши талаб қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йилги Европа чемпионатига Германия мезбонлик қилади.
Маълумот учун, Европа чемпионатининг 60 йиллик юбилейига бағишлаб, 2020 йилги мусобақа қитъанинг 11 мамлакатида ўтказилиши режалаштирилган эди. Бироқ, кейинроқ терма жамоалар ва уларнинг мухлислари учун ноқулайлик туғдирган регламент UEFA’даги ташкилотчиларнинг хатоси экани тан олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь