UEFA Гризманнинг дисквалификация муддатини узайтирди

Спорт

image

UEFA “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг дисквалификация муддатини узайтирди. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.

Франциялик футболчи “Ливерпуль” ҳужумчиси Роберто Фирминога нисбатан қўполлик ишлатгани учун қизил карточка олди. “Энфилд”даги ўйинда Гризманн оёғини баланд кўтариб, бразилияликнинг қулоғига зарба берган эди. 

Аслида UEFA “Атлетико” вакилларини Гризманнинг дисквалификацияси бир эмас, иккита ўйиндан иборат бўлиши ҳақида маълум қилган эди. Шу тариқа футболчи Чемпионлар лигасидаги “Милан” ва “Ливерпуль”га қарши ўйинларни ўтказиб юборади. 

Маълумот учун, жорий мавсумда Антуан “Атлетико” сафида барча турнирларда 15 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган ва битта голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Ливерпуль Гризманн Фирмино

Баҳолаганлар

33

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг