Учта фактор Ливерпулни енгишимизга сабаб бўлди – Энрике
Спорт
−
12 Март
2490ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоасининг Европа Чемпионлар лигасининг 2024/2025 йилги мавсуми 1/8 финалида “Ливерпуль” билан жавоб учрашувида 1:0 (4:1 пен.) ҳисобидаги ғалабасига изоҳ берди.
“Тўпни ушлаб туриш қийин бўлди. Аммо менталитет, характер ва айниқса Доннарумма туфайли биз ғалаба қозона олдик. Ҳозир биз тезроқ тикланиш ва кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш ҳақида ўйлашимиз керак. Биз стадион ёки атмосферадан қатъи назар, футбол ўйнашни яхши кўришимизни кўрсатдик”, дейди Энрике.
Қайд этиш жоиз, икки ўйиндан иборат баҳсда дуранг натижа қайд этилди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб ўзгармагач пенальтиларда Париж клуби 4:1 ҳисобидаги ғалаба эвазига қитъанинг асосий еврокубок турнирида чорак финалга йўл олди.
Маълумот учун, чорак финал ўйинлари апрель ойида бўлиб ўтади. Дастлабки баҳслар 8-9 апрелга, жавоб учрашувлари эса 15-16 апрелга белгиланган.