Учкўприк тумани ҳокими ишдан олинди
Жамият
−
15 Февраль
6991Учкўприк тумани ҳокими лавозимида 2022 йил май ойидан буён фаолият юритаётган Аброржон Асқаров ишдан олинди. Бугун, 15 февраль куни Халқ депутатлари Учкўприк тумани кенгаши шу ҳақдаги тегишли қарорини эълон қилди.
Мазкур ҳужжатга асосан ҳокимни ишдан олиш бўйича Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг тегишли қарори тасдиқланган.
Маълумот учун, Аброржон Асқаров 1984 йил Бувайда туманида туғилган. Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2004 йилдан банк-молия тизимида меҳнат қилиб келган, 2018–2019 йилларда "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки Фарғона вилояти филиали бошлиғи, 2019 йилдан Учкўприк тумани ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, олинроқ Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Тўланович Дадабоев лавозимидан озод этилган, унинг вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғайрат Аҳмадович Ботиров зиммасига юклатилганди.
Сарвар Хуррамов