Гулистон шаҳар ҳокими истеъфо берди
Жамият
−
07 Февраль
6962Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳар ҳокими Тўлқинжон Тўланович Дадабоев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Дадабоевнинг лавозимини тарк этишига унинг соғлигидаги муаммолар сабаб бўлган ва у ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилган.
Гулистон шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ғайрат Аҳмадович Ботиров зиммасига юклатилган.
Маълумот учун, Тўлқинжон Дадабоев Гулистон шаҳар ҳокими лавозимида 2019 йил 25 февралдан буён фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент вилоятидаги Оҳангарон шаҳрининг ҳокими Акром Жўраевич Эшонқулов кеча, 6 февраль куни ўз аризасига кўра фаолиятини якунлаган эди.
LiveБарчаси