Учинчи жума масжидлар бўш қолди
Жамият
−
03 Апрель 2020
4984Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилгандан сўнг, Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан барча диний конфессиялар ташкилотларига мамлакатда диний маросим ва тадбирларни вақтинча чеклаш юзасидан тавсия киритилди.
16 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан оғриган беморлар 6 нафарга етди. Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси – муфтий Усмонхон Алимов ўзбекистонлик мусулмонларга мурожаат билан чиқди.
Шу куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши йиғилишида мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намози ўқилиши юзасидан фатво қабул қилинди.
Бугун, 3 апрель. Ҳафтанинг жума куни. Мамлакатда масжидлар ёпилганига 18 кун тўлди. Уч ҳафтадирки, жума намозлари адо этилмаяпти. Бу нафақат Ўзбекистонда, балки дунёнинг кўплаб мамлакатларида кузатилаётган ҳолат. Маълумки, Ислом оламида муқаддас саналган ал-Ҳарам ва Набавий масжиди ҳам бутун дунёда ҳукм сураётган эпидемиологик ҳолат сабаб ёпиб қўйилган.
Юқоридаги лавҳада эса Тошкентдаги бўш қолган масжидлардан лавҳалар акс этган.
Жонажон Ватанимиз бошидан оғир кунлар тезроқ ариб, халқимиз яна фаровон ва хотиржам турмуш тарзига етсин. Масжидларимиз яна ибодатчилар билан тўлсин. Бугун дуоларингизга юртга тинчлик, халқ ташвишида ўзини ўққа-чўғга ураётган раҳбарларга сиҳат-саломатлик, бало билан курашга кирган шикофорларимизга метин ирода, беморларимизга тезроқ соғайишларини тилашни унутманг!
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь