Уч қаватли бино олти қаватга айлантирилган – Тўлаганов Жиззахда қулаган иморат ҳақида

Жамият 15988

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 январь куни Жиззах шаҳрида қурилаётган кўп қаватли уйлардан бири қулаб тушгани ҳақида хабар берган эдик. Бош прокуратура ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Жиззах вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 207-моддаси (Мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Бугун, 14 январь куни Қурилиш вазирлигида ўтказилган матбуот анжуманида вазир ўринбосари Козим Тўлаганов Жиззах шаҳрида юз берган фожиа бўйича расмий баёнот берди.

Вазир ўринбосарига кўра, Жиззах шаҳри, “Зилол” МФЙ, Мустақиллик қўчасида 1-қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси, 2-3 қаватлари турар-жой биноси қурилиши объекти қурилиши буйича буюртмачи “Баракали Қоракўл Чорвадор” Ф/Х томонидан Жиззах вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-қарорига асосан Давлат хизматлари маркази орқали 2020 йил 29 январь куни мурожаат қилинган.

Мурожаат Инспекция томонидан белгиланган тартибда рўйҳатга олинган ва қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун № 16-сонли рухсатнома берилган. Вазир ўринбосари Тўлаганов Жиззахдаги бино қулаши бўйича баёнот берар экан, шундай дейди:

“Дастлаб, “Жиззах Бунёдкор Лойиҳа” МЧЖ томонидан бинони 3 қаватли лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳа-смета ҳужжатлари “Шаҳарсозлик ҳужжатлари” ДУКЖиззах вилоятфилиали томонидан 2020 йил 27 январда №023/1-20-сон ижобий йиғма эксперт хулосаси олинган. Шунга қарамасдан буюртмачи-пудратчи томонидан ҳўжалик усули билан 1-2 қаватларида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ҳамда 3-6 қаватларида турар-жой бинолари қурилиши бўйича лойиҳа ҳужжатларини “ДИСCОВЕРЙ AРЧИТЕCТС ГРОУП” МЧЖ томонидан қайта ишлаб чиқилган, Жиззах вилоят Қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик Кенгаши билан келишилмаган, лекин Жиззах вилояти “Шаҳарсозлик ҳужжатлари” ДУК Жиззах вилоят филиалининг 2020 йил 12 октябрда №393/1-20-сон ижобий йиғма эксперт хулосаси олинган”.

Буюртмачи томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилган (уч қаватли бинони олти қаватли бинога ўзгартирилган, лойиҳа-смета ҳамда экспертиза хулосаси ўзгартирилган), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 майдаги 370-сон қарори, 5-иловаси, 20-бандига биноан 10 кунлик муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартириш киритилиб, экспертизадан ўтказилганлиги юзасидан ҳудудий инспекцияга маълумот киритилмаган.

Таъкидланишича, объектда қурилиш-монтаж ишлари 2020 йилнинг март ойида бошланган.

Жиззах вилоят ҚШН инспекцияси томонидан объектда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳага мослиги, бажарилган ишларнинг сифати устидан ҳудудий назорат инспекция инспекторлари томонидан 6 маротаба назорат ишлари ўтказилган.

Назорат ишлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этилиши юзасидан 2020 йил 21 августда буюртмачи ва пудратчи ташкилот “Баракали қоракўл чорвадор” фермер хўжалиги иш юрутувчиси A.Бобоевга объектда:

•    “Қурилиш ишлаб чиқаришни ташкил қилиш”нинг талабига зид равишда қурилиш объектида, лойиҳада келтирилган ўлчамларни натурага кўчириш ва вертикал режалаштириш далолатномалари тақдим этилмаганлиги;

•    “Қурилиш ишлаб чиқаришни ташкил қилиш”нинг талабларига асосан қурилиш объектига олиб келинган темир-бетон плита, ғишт, арматура ва семент махсулотларига мувофиқлик сертификати тақдим этилмаганлиги;

•    Объектда умумий ва махсус иш юритиш журналлари юритилмаганлиги ва яширин ишларни гувохлаш далолатномалари расмийлаштирилмаганлиги;

•    “Қурилишда техника хавфсизлиги”нинг 1.12-бандлари талабларига амал қилган ҳолда қурилиш майдонидаги ишчилар махсус кийим ва химоя воситалари билан тўлиқ таъминланмаганлиги;

•    Уй-жойнинг пойдевор ва девор ишларида бажарилган қуйма бетонларнинг лойиҳавий мустахкамлигига мос келиши бўйича қурилиш-синов лабаратория хулосаси тақдим этилмаганлиги;

•    Қурилиш объектига буюртмачи томонидан техник назоратчи ва ишларни юритиш учун иш юритувчи (прораб) буйруқ билан бириктирилмаганлиги сабабли инспекция томонидан №0144-сонли муддатли ёзма кўрсатма берилган".

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 274
Рейтинг: 3
Теглар
t
×