Уч ака-ука фуқарони 673 минг долларга “ухлатди”
Жамият
−
15 Июнь 2019
5211Кеча, 14 июнь куни Наманган вилоятида фуқаронинг нақд 673 минг долларини олиб, алдаб кетган ака-укалар қўлга олинди. Бу ҳақад ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
2018 йил сентябрь ойида Наманган вилоятининг Учқўрғон тумани Соҳил МФЙда яшовчи 44 ёшли М.И. акалари 50 ёшли Ғ.И. ва 56 ёшли Ш.И. Исломобод маҳалла ҳудудида 51 ёшли С.А.га ўзларини Россия Федерациясида зотдор қорамол боқиш ҳамда сотиш савдоси билан шуғулланишларини ва унга 1500 бош ёш қорамол олиб келиб беришларини айтиб, ундан 135 минг доллар пулини олишган. С.А. қолган 538 000 АҚШ долларини Ш.И.нинг Россия Федерациясидаги банк ҳисоб рақамига тушириб берган.
Ака-укалар пулларни олиб, ваъдасини бажармаган, пулларни эса ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ака- укалар ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси