Уч ҳудудда 73 нафар бемор коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бугун, 30 июнь куни Тошкентдаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 28 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар, Хоразм вилоятида 43 нафар, жами 73 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3262 нафар бемор соғайди. 

Қорақалпоғистон Республикасида эса COVID-19 дан тузалганларнинг сони 143 нафарга етди.

Бугунги кунда Хоразм вилоятида коронавирусдан соғайганлар сони 301 нафарни ташкил қилмоқда.

Ҳозирда мамлакат бўйлаб соғайганлар сони 5569 нафарни ташкил этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

104

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг