Уч ҳудудда 612 нафар бемор соғайди

Жамият 6544
image

Бугун, 14 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 260 нафарга ошиб, 33 821 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    127 нафари Тошкент вилоятида;

•    105 нафари Тошкент шаҳрида;

•    12 нафари Хоразм вилоятида;

•    8 нафари Андижон вилоятида;

•    3 нафардан Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида;

•    2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги учун профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Олмазор туманида яшаган 72 ёшли А.Я. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 36 ёшли Ф.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 346 нафар, Тошкент вилоятида 256 нафар, Андижон вилоятида 10 нафар, жами 612 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 27 825 (+612) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 82 фоизга етди.

Ҳозирда мамлакатда 5 776 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 225
Рейтинг: 3.1
t
×