Уайт Махачев ва Оливейра жанги ҳақидаги маълумотни рад этди

Спорт

image

UFC бош директори Дана Уайт Ислом Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги иккинчи жанг 2024 йилнинг январида UFC 297 доирасида бўлиб ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Уайтга кўра, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди, бироқ Оливейра Махачевга қарши чемпионлик жангида қатнашиш учун асосий даъвогар ҳисобланади. Айни пайтда улар ўртасида келишув йўқ, жанг иккала спортчи ҳам тўқнашувга 100 фоиз тайёр бўлганда ташкил қилинади.

Таъкидлаш жоиз, Махачев UFC'даги охирги жангини айнан Оливейрага қарши ўтказиши керак эди, лекин бразилиялик жангчи жароҳат олгани боис россиялик спортчига қарши австралиялик Александр Волкановски октагонга чиқди. Махачев 5 раундга мўлжалланган жангнинг 1-раундидаёқ Волкановскини нокаутга учратди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC вице-президенти Махачев-Оливейра жанги қачон ўтказилишига ишора қилганди. Жангнинг 2024 йилнинг дастлабки ойларида ўтказилиши эҳтимоли юқори.


Мақола муаллифи

Теглар

жанги Оливейра Уайт Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made