Гэтжи ва Оливейра жанги қачон бўлади?

Спорт

image

UFC енгил вазн тоифаси чемпиони Чарльз Оливейра жорий йилнинг 7 май куни дивизионнинг биринчи рақамли даъвогари, америкалик Жастин Гэтжига қарши баҳс олиб бориши мумкин. Бу ҳақда журналист-инсайдер Бред Окамото Twitter саҳифасида хабар берди.

Ушбу жанг ҳақидаги миш-мишлар узоқ вақтдан бери мавжуд. Жангчилар бир неча марта бир-бирлари билан даҳанаки жанжал қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Оливейра америкалик Майкл Чандлерни мағлуб этиб, Ҳабиб Нурмуҳамедов томонидан вакант қолдирилган чемпионлик камарини қўлга киритган эди. Чарльзнинг сўнгги жанги 2021 йилнинг 11 декабрь куни АҚШ вакили Дастин Порьега қарши UFC 269 турнири доирасида бўлган ва Оливейранинг бўғиш усулидаги ғалабаси билан якунланган.

Жастин Гэтжи эса сўнгги бор Майкл Чандлер билан UFC 268 турнирида жанг ўтказиб, ғалаба қозонган.
 


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Оливейра Гетжи

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг