У ёмон одамга ўхшамайди – Макрон Путин ҳақида
Олам
−
10 Январь 2023
12818Франция Президенти Эммануэль Макрон Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашувлари ҳақида фикр билдирди.
“Уни учратганингизда, у ёқимсиз одамга ўхшамайди. Бу парадокс”, дейди Макрон Франция телеканалларидан бирига берган интервьюсида.
Унинг фикрича, Путиннинг асл мақсади “Россия империясини қайта тиклаш”. Бироқ, Макроннинг сўзларига кўра, урушни оқлайдиган ҳеч нарса йўқ.
Франция раҳбари Россия қўшинлари Украинада мағлубият ёқасида турибди, деган нотўғри фикрдан огоҳлантирди.
“Россия қўшинлари маълум йўқотишларга учраган бўлса-да, Украина қўшинлари бу урушда ғалабага яқин келмади”, дейди Президент.
Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики, Эммануэль Макрон урушнинг дастлабки ойларида НАТО ва Путин ўртасида воситачи бўлишга ҳаракат қилди. Кейинроқ вазият ўзгарди. Айни вақтда Путин Макронни дўстлари қаторидан чиқарган. Россия раҳбари Макронни Янги йил билан табрикламади.
LiveБарчаси