У мамлакатимиз ғурури — Киркоров халқдан собиқ хотини Пугачёвани тинч қўйишларини сўради

Маданият-санъат

image

Россиялик хонанда Филипп Киркоров собиқ рафиқаси, хонанда Алла Пугачёвани “Россиянинг ғурури” деб атади. Киркоров бу ҳақда кеча, 11 ноябрь куни YouTube'даги “Super” каналига берган интервьюсида маълум қилган.

“Буюк хонандани тинч қўйинг, буни сизлардан ўтиниб сўрайман. У тўғри маънода аёл, она ва буви. Унинг болалари ва набиралари бор. У мамлакатимиз ғурури. Биз уни қўшиқларини тинглаб улғайдик”, деган Киркоров.

Гап шундаки, жорий йилнинг, сентябрь ойи сўнгида Алла Пугачёва фарзандлари билан Россиядан Исроилга кетди ва интернет орқали қолдирган пости билан кўплаб россияликларнинг жаҳлини чиқарди.

“Сен тоқат қилолмайдиган инсонлар, сени ёқтирмаслиги ҳам бахт. Агар уларга ёққанимда, бу мен беҳуда яшаб, ижод қилганимни англатарди. Бунинг сабаби аниқ, тиш қайрашда давом этинг. Қароллар, қулга айланди”, деган у.

Бу мурожаат айнан кимга аталгани очиқланмаган бўлса-да, россиялик обуначиларга Пугачёванинг бу сўзлари ёқмаган. Айрим изоҳларда “Россия халқ артисти” унвони ва Россия паспортини Пугачёвадан олиб қўйиш каби таклифлар ҳам илгари сурилган. 

Шунингдек, суҳбат давомида Киркоров нима учун Наргиз Зокирова билан сен-менга бораётгани ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

“Мен гастролга кетаётган эдим, ҳеч кимга зарарим тегмаётган эди. Тошкентда мени Фаррух Зокиров ва “Ялла” гуруҳи кутаётган эди. Шу пайт Наргиз менинг концертим афишаси олдидан ўтаётган вақтида мени “келгинди” деб атади”, дейди у.

Шундан сўнг, Филипп Киркоров Instagram саҳифасидаги Наргиз Зокирова билан ёзишмаларини кўрсатган. У ерда Наргиз Зокирова 2020 йилда Киркоровни туғилган куни билан табриклар экан, уни “рок юлдузи” деб атаган ва жорий йилнинг 1 май куни Наргиз Зокирова ёзган навбатдаги хатида Филипп Киркоровга муҳаббати чексиз эканини айтган. Киркоров сўзида давом этаркан, Наргиз ва Максим Фадеев ўртасидаги муносабатларга ҳам дарз кетганини ёдга олган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг октябрь ойида россиялик қўшиқчининг Тошкентда концерт беришидан хабар топган Наргиз Зокирова тадбир афишаси олдида туриб, “сизларга ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ”, дея изоҳ қолдирган. 1 ноябрь куни эса Филипп Киркоров Тошкентдаги концерти вақтида Наргиз Зокировага жавоб қайтарган эди.

Маълумот ўрнида, Филипп Киркоров 1994 йилда Алла Пугачёва билан оила қурган ва жуфтлик 2005 йилга келиб ажрашиб кетган. Киркоров ҳисоб бўйича Пугачёванинг тўртинчи турмуш ўртоғи эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наргиз Зокирова Филипп Киркоров Алла Пугачёва

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг