U-20 Осиё чемпионлари Россияга имкониятни бой берди

Sport

image

Бугун, 28 март куни Тошкент шаҳридаги “Жар” стадионида футбол бўйича Ўзбекистон ва Россия ёшлари ўртасида ўртоқлик ўйини ўтказилди.

Мазкур баҳсда U-20 Ўзбекистон жамоасининг баъзи етакчи футболчилари клуб ихтиёрида бўлганлиги учун иштирок этолмади. Жумладан, жамоа сардори, “Рубин” клуби аъзоси Умарали Раҳмоналиев ва “Пахтакор” аъзоси Аббосбек Файзуллаев жамоа қайдномасига киритилмади.

Қизғин руҳда кечган баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Россия жамоаси сафида голларга Иван Зазвонкин ва Павел Мелешин муаллифлик қилди.

Равшан Ҳайдаров мураббийлигидаги U-20 Ўзбекистон жамоаси Тошкент шаҳрида май ойида Индонезияда ўтказилиши керак бўлган Жаҳон чемпионатига тайёргарликни давом эттиради.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends