U-20 Осиё чемпионатининг дастлабки финалчиси аниқ бўлди

Спорт

image

Бугун, 15 март куни Ўзбекистонда ўтказилаётган футбол бўйича U-20 Осиё чемпионатининг ярим финал ўйинлари бошланди. Дастлабки ярим финалда Ироқ ва Япония жамоалари куч синашди. 

Баҳснинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Экстра-таймларда ҳам иккала томон биттадан гол уришга муваффақ бўлди. Қўшимча дақиқаларда бошқа гол урилмагач, ҳакам жамоаларни пеналтилар сериясига таклиф қилди.

Футбол лотореяларида ироқликларнинг қўли баланд келди. 

Эътиборлиси, ўзбекистонлик ёшлар гуруҳ босқичида Ироқ билан баҳс олиб бориб, кичик ҳисобда ғалабага эришганди.

Бир неча соатлардан сўнг, чемпионатнинг икки финалчиси номи ҳам маълум бўлади. Иккинчи ярим финалда мезбон – Ўзбекистон жамоаси Жанубий Корея вакиллари билан тўқнаш келади. Ўйин соат 19:00 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Осиё чемпионати

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг