U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон БААни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

Спорт

image

Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги чорак финали босқичида Ўзбекистон терма жамоаси амирлик футболчиларга қарши майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Асилбек Алиев чамаси 25 метр масофада ўрнатилган жарима зарбасидан гол уриб, ҳисобни очди. 36-дақиқада Алиев шеригининг чиройли узатмасини голга айлантирди ва ўз ҳисобига дублни расмийлаштирди. Биринчи таймга қўшиб берилган дақиқаларда Сайфиддин Содиқов пенальтини амалга ошириб, ҳисобни йирик 3:0 кўринишига келтириб қўйди. Иккинчи таймда хотиржамликка берилган ўзбекистонликлар 67-дақиқада гол ўтказиб юборди. БАА ўйинчиси Муҳаммад Бути ҳисобни қисқартирди. Ўйин якунига қадар ҳисоб бошқа ўзгармади ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга йўл олди.

Маълумот ўрнида, Ислом Исмоилов бошчилигидаги терма жамоа ярим финал ўйинини 17 апрель куни Индонезия ва Шимолий Корея ўртасидаги баҳс ғолибига қарши ўтказади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон БАА ярим финал U-17 Осиё кубоги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг