Туск польшаликларни зудлик билан Эронни тарк этишга чақирди

Олам

image

Польша Бош вазири Дональд Туск Эронда бўлиб турган Польша фуқароларини минтақадаги вазиятнинг эҳтимолий кескинлашуви фонида зудлик билан мамлакат ҳудудини тарк этишга чақирди. Бу ҳақда у бугун, 19 февраль куни баёнот берди.

Польша ҳукумати раҳбари ҳарбий сценарий ривожланган тақдирда эвакуация имконияти чекланиши мумкинлигини маълум қилган.

“Мен ҳеч кимни эҳтимолий воқеалар билан қўрқитмоқчи эмасман, бироқ барчамиз нимани назарда тутаётганимни биламиз. Можаро эҳтимоли жуда реал ва бир неча ўн соатдан сўнг эвакуация ҳақида гап ҳам бўлмаслиги мумкин”, дейди Туск.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Яқин Шарқда Америка ҳарбий иштироки сезиларли даражада кучайтирилаётгани ҳақида хабар берилган эди. “The Wall Street Journal” маълумотига кўра, Вашингтон минтақага қўшимча F-22 ва F-35 қирувчи самолётларини, бошқарув ва мувофиқлаштириш самолётларини юбормоқда, шунингдек иккинчи авиаташувчини жўнатмоқда. Нашр манбаларига кўра, бундай кучлар АҚШга Эронга қарши бир неча ҳафта давомида ҳарбий операциялар ўтказиш имконини беради.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон эвакуация Дональд Туск

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг