Тўрт вилоятда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
Жамият
−
10 Июнь 2020
182712020 йил 10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 44 нафарга ортиб 4591 нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида 2 нафар, Сирдарё вилоятидан 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар Тошкент шаҳрида, 3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.
Айни пайтда 3504 (+29) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.
Ҳозирда мамлакатнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида жами 1069 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь