Тўрт давлат Президентлари Украинага йўл олди

Олам

image

Польша, Литва, Латвия ва Эстония Президентлари Анжей Дуда, Гитанас Науседа, Эгилс Левитс ва Алар Карис Киевга жўнаб кетди. Бу ҳақда Науседа Twitter’да маълум қилган.  

“Биз Киевга сиёсий қўллаб-қувватлаш ва ҳарбий ёрдам ҳақида қатъий хабар билан боряпмиз. Литва Украинанинг суверенитет ва эркинлик учун курашини қўллаб-қувватлашда давом этади. Биргаликда ғалаба сари!” дейилади постда. 

Қайд этилишича, Киевда етакчилар Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашади. Йиғилишда Украина армияси ва тинч аҳолига ёрдам кўрсатиш, шунингдек, айбдорларни жавобгарликка тортиш мақсадида ҳарбий жиноятларни тергов қилиш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 апрель куни Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон Киевга ташриф буюрганди. 

Шунингдек, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Украинанинг Буча шаҳрига борганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг