Турмуш ўртоғига камдан кам ҳамроҳ бўлувчи биринчи хоним 50 ёшни қаршилади
Олам
−
27 Апрель 2020
24152Америка Қўшма Штатлари Президентининг рафиқаси Мелания Трамп ўзининг юбилейини Оқ уйда, оила даврасида нишонлайди. Ўз-ўзини изоляция қилиш режимида у туғилган кунини Дональд Трамп ва уларнинг 14 ёшли ўғли Бэррон билан ўтказишни режалаштирган. Бу ҳақда 26 апрель куни биринчи хонимнинг матбуот котиби Стефани Гришэм маълум қилган.
Ижтимоий тармоқларда фотосуратлар илова қилинган кўплаб табриклар табриклар пайдо бўлди. “Америка бундай биринчи хонимни борлигидан хурсанд”, деб ёзди Трампнинг янги вакили Кейли Макинэни Twitter'даги саҳифасида. Президентнинг ўзи, шунингдек, турмуш ўртоғини расмий саҳифаси орқали табриклади. “Бизнинг ажойиб биринчи хонимимиз Меланиянинг туғилган куни билан”, деб ёзган эди у.
Мелания Трамп (қизлик шарифи Кнавс) 1970 йилнинг 26 апрель куни Словениянинг Ново-Место шаҳрида туғилган. 16 ёшидан у моделлик бизнесида ўз фаолиятини бошлаган, Милан ва Париждаги шоуларда иштирок этган. У Дональд Трамп билан 1999 йилда, “Allure” журналида ишлаганида танишган. 2005 йилда улар турмуш қуришди, 2006 йилда Бэррон исмли ўғил кўришди. 2016 йилги сайловларда Дональд Трампнинг президентлик сайловидаги ғалабасидан сўнг, у АҚШнинг биринчи хонимига айланди.
“The Washington Post” газетаси президентнинг рафиқаси мамлакат тарихидаги матбуот билан муносабатдаги энг уятчан биринчи хоним эканлиги ҳақида ёзди. “У жамоат тадбирларида ўзини ноқулай ҳис қилади. У камдан-кам эрига ҳамроҳ бўлади, катталарга қараганда болалар билан тез-тез мулоқот қилади ва деярли ҳеч қачон интервью бермайди”, деб ёзади газета.
Америка ОАВларига кўра, Мелания жуда кўп хайрия ишлари билан шуғулланади, шифохоналарга тез-тез ташриф буюради ва болаларга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи Be Best (Энг яхшиси бўл) дастури ҳақида сўзлаб беради. Коронавируснинг тарқалиши билан биринчи хоним ижтимоий тармоқларда пандемия пайтида ўзини тутиш бўйича тавсияларни фаол равишда эълон қила бошлади. Бироқ бу ишларнинг барчаси ҳам америкаликларнинг қўллаб-қувватловига эришмаяпти, кўпчилик унинг ҳозирги баёнотлари ва фотосуратларини танқид қилмоқда.