Туркманистонда ҳам Миллий хавфсизлик раҳбари алмаштирилди
Олам
−
16 Февраль 6467 2 дақиқа
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Миллий хавфсизлик вазири Назар Атагараевни бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод қилди. Қарор Давлат хавфсизлик кенгаши йиғилишида қабул қилинган. Бу ҳақда “Turkmenportal” хабар берди.
Янги вазир этиб генерал-майор Довлетгелди Мередов тайинланган. У аввал президент хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган ва тайинловдан сўнг халқ, ватан ва давлат раҳбарига садоқат қасамёдини келтирган.
Туркманистон Миллий хавфсизлик вазирлиги мамлакатнинг асосий махсус хизмати ҳисобланади. У 1991 йилда ташкил этилган ва тўғридан тўғри Президентга бўйсунади. Вазирлик давлат хавфсизлигини таъминлаш, қарши разведка, терроризмга қарши курашиш, стратегик соҳаларни назорат қилиш каби вазифаларни бажаради. Ушбу тузилма Туркманистон сиёсий ва куч тузилмалари тизимида муҳим ўрин тутади.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ўзининг яқин ҳамкори Камчибек Ташиевни барча лавозимларидан озод қилди. Президент матбуот хизматига кўра, бу қарор давлат бирлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда, жумладан давлат тузилмалари ўртасида бўлинишнинг олдини олиш мақсадида қабул қилинган.
Ташиевнинг истеъфосидан сўнг куч тузилмаларида ўзгаришлар амалга оширилди: унинг ўринбосарлари ҳам лавозимларидан олинди, Чегара хизмати Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси таркибидан чиқарилди ва президентга бевосита бўйсунадиган янги Давлат муҳофазаси хизмати ташкил этилди. Шунингдек, парламент спикери Нурланбек Тургунбек ўғли ваколатларини топширди, Ташиевнинг жияни эса транспорт прокуратураси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Live
БарчасиШайхонтоҳур туманида хонадон ёнмоқда
16 Февраль