Туркманистонда уруш қатнашчиларига $10 дан берилади
Олам
−
09 Май 2022
18218Туркманистон Президенти Сардор Бердимуҳамедов фахрийлар, шунингдек, урушда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг бевасига 200 манатдан пул (давлат курси бўйича 57,1 доллар, “қора бозор” курси бўйича 10 доллар) ва қимматбаҳо совғалар бериш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда “Хроника Туркменистана” хабар берди.
Таъкидланишича, фахрийлар олдинги йилларда ҳам худди шу миқдорда мукофотланган. Мамлакатдаги фахрийлар сони маълум эмас. Шунингдек, 2018 йилдан бери Туркманистонда 9 май дам олиш куни ҳисобланмайди.
Ўзбекистонда уруш қатнашчилари, концлагер асирлари ва Ленинград блокадасидан омон қолганларнинг ҳар бирига 15 миллион сўмдан (1339 доллар) ва қимматбаҳо совғалар топширилади. Мамлакатда 236 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси истиқомат қилади.
Қирғизистонда байрам тўловлари миқдори 100 000 сомни (1209 доллар) ташкил қилади. Мамлакатда 107 нафар фахрий бор.
Қозоғистонда тўловлар миқдори фахрийнинг яшаш жойига ва унинг мақомига боғлиқ. Нур-Султон ва Олма-отада яшовчи фахрийларнинг ҳар бирига 1 миллион тенге (2229 доллар), Ақтўбеда эса 2 миллион тенге (4459 доллар) берилади. Мамлакатда 387 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бор.
Тожикистонда ҳам тўловлар миқдори ҳудудга боғлиқ. Масалан, Душанбеда фахрийлар 3000 сомоний (240 доллар), Сўғд вилоятида эса 480 доллар олади. Мамлакатда 59 нафар фахрий бор.