Туркманистонда бирданига 3 миллиард IP-манзил, хостинг ва CDN блокдан чиқарилди

Олам

image

Жорий йил июль ойининг биринчи кунларидан бошлаб Туркманистонда интернет блокировкаси мисли кўрилмаган даражада енгиллашди. Бу ҳақда “Turkmen.news” хабар берди.

Мамлакатнинг турли минтақаларидаги фойдаланувчилар барча хостинг, контент етказиб бериш тармоқлари (CDN) ва IP-манзилларнинг қуйи тармоқлари, “Туркментелеком” ва Ашхобод шаҳар телефон тармоғи провайдерларидан фойдаланиш мумкинлигини айтмоқда. Шундай қилиб, 3 миллиард IP'га кириш тикланди. Бироқ “Алтын Асыр” мобил операторида ҳамон блоклар мавжуд.

Блокдан чиқаришга оид жараёнларнинг нима билан боғлиқлиги ҳали ҳам аён эмас. Бироқ “Turkmen.news” бир нечта тахминий версияларни келтирган. Булар: жорий йилнинг 5-6 июль кунлари БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Марказий Осиё мамлакатларига сафари доирасида Туркманистонга ҳам ташриф буюриши, иккинчиси мамлакат Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг сиёсий қарори, шунингдек, разведка агентликлари ва алоқа мутахассислари янги хавфсизлик провайдерини синовдан ўтказаётгани    .

Охирги версиянинг эҳтимоллилик даражаси юқори баҳоланган. Чунки илгари Туркманистоннинг интернет таҳдидларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган инфратузилмаси номаълум компаниянинг дастурий таъминотида, Cингапурнинг Indigo Software компаниясининг профессионал муҳитида қурилган эди.

“Turkmen.news” нашрининг қайд этишича, Туркманистонда интернетни блокировка қилиш коррупцион бизнесга айланган. Киберхавфсизлик департаменти бошлиғи Мақсат Гелдиев ва унинг қўл остидагилар – Дидар Сейидов ва Алланазар Қулназаров “оқ рўйхат”даги серверлар ва IP’лар учун махсус қурилган VPN’ларни сотмоқда. Айтилишича, интернетни бундай миқёсда блокировка қилиш бўйича ҳеч қандай сиёсий қарор бўлмаган. Сердар Бердимуҳамедовнинг улардан хабари йўқ, бу Гелдиев ва унинг шерикларининг шахсий ташаббуси бўлган.

“Вазият абсурдлик даражасига етиб бормоқда. Фақат бир нечта давлат идораларида интернет бор, лекин у ҳамма ходимларда ҳам мавжуд эмас. Оддий ходимларнинг иш компьютерлари киберхавфсизлик мақсадлари учун тармоқдан ўчирилган. Аммо улар шунчаки вируслар билан тўлиб-тошган, чунки антивируслар тармоқсиз ишламайди. Бундан ҳам бемаъниси интернетга уланган компьютерлар ҳам вируслар билан “касалланган”, чунки барча антивирусни янгилаш серверлари блокланган. Антивирус маълумотлар базасини янгилаш серверлари камида сўнгги 3-4 йил давомида Киберхавфсизлик дирекцияси томонидан мақсадли равишда блокланган”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркманистон интернет блокировкаси IP-манзил хостинг CDN

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг