Туркманистонда 8 март муносабати билан барча аёлларга пул берилади
Олам
−
25 Февраль
10156Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мамлакатдаги аёлларга 60 манат (220 минг 549 сўм) пул беришни буюрди. Бу ҳақда “Turkmenistan Today ” хабар берди.
Хабарга кўра, пуллар мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг аёл ходимлари, нафақахўрлар, талабалар, ўқувчи қизлар ва ҳатто боғча ўқувчиларига ҳам берилади. Ушбу пул миқдори 1 мартдан 6 мартгача тақсимланиши кўзда тутилган.
“Давлатимиз раҳбарининг фармонида бундай совғалар хотин-қизларнинг хизматларини эътироф этиш, она ва опа-сингилларни эъзозлаш анъаналарининг давоми экани таъкидланган”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ўзбекистонликлар 8 март – Хотин-қизлар куни муносабати билан 3 кун дам олиши хабар қилинганди.
LiveБарчаси