Туркманистон Россияни Хитой билан боғлашдан бош тортди
Олам
−
14 Август 2023
13384Хитойга йирик ҳажмдаги газ етказиб берувчи Туркманистон Россияни Туркманистон-Хитой газ қувурига улашни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирилиги (ТИВ) хабар берди.
Айтилишича, Россия Федерацияси Қозоғистон ва Ўзбекистонга таклиф қилган “газ иттифоқи”ни кенгайтириш ҳақидаги баёнотлари Туркманистон манфаатларига зиддир.
Туркманистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Хитой узоқ вақтдан бери Марказий Осиёдан Хитой Халқ Республикасига табиий газни ташиш бўйича аниқ келишилган ҳажмлар, шартлар, иқтисодий ва техник параметрлар асосида ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ҳозирги вақтда Туркманистон-Хитой газ қувурининг учта тармоғи мавжуд бўлиб, улар орқали мамлакат шарқи ва жануби-шарқидаги Туркман конларидан газ етказиб берилади. Ҳар учала линия, ишлаб чиқариш қувватлари фақат Туркманистон ва Хитой томонлари – мос равишда “Туркмангаз” давлат концерни ва Хитойнинг CНПC нефт-газ компанияси томонидан биргаликда қурилган.
“Бугун Туркманистон ушбу қувур орқали энг йирик газ етказиб берувчи ҳисобланади: йилига келишилган 55 миллиард куб метр газ етказиб бериш ҳажмининг 40 миллиард куб метрини Туркманистон, қолганини эса Ўзбекистон ва Қозоғистон таъминлайди. Қувурни тўлдириш учун бошқа мамлакатларда газ манбалари йўқ ва Хитойга етказиб бериладиган газ ҳажмини тақсимлашнинг мавжуд схемаси Туркманистон-Хитой газ қувури лойиҳаси иштирокчилари сонини кенгайтириш режаларини ўз ичига олмайди”, деди Туркманистон ТИВ.
Эслатиб ўтамиз, Туркманистон Европа Иттифоқига туркман газини етказиб бериш режалаштирилган Транскаспий газ қувури лойиҳаси бўйича европалик шериклар билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр.
LiveБарчаси