Турклардан сигнал бўлди – Россия ТИВ

Олам 23129
image

Россия Туркиядан мамлакат Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Украина ТИВ раҳбари Дмитрий Кулеба ўртасида янги учрашув ташкил этиш имконияти ҳақида сўров олди. Бу ҳақда бугун, 31 март куни Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди.

“Турклардан шундай сигнал бўлди”, деган у журналистларнинг шу борадаги саволига жавобан.

У Россия ҳеч қачон Украина томони билан алоқаларни рад этмаслигин, аммо бу алоқалар пухта ва мазмунли бўлиши кераклигини қайд этган.

“Биз [Украина билан] алоқаларни ҳеч қачон рад этмаймиз, лекин алоқалар тайёр ва мазмунли бўлиши керак”, деган вазир ўринбосари.

Аввалроқ, Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Чавушўғли Украина ва Россия ТИВ раҳбарларини яна бир бор учраштиришга ҳаракат бошланганини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир. 

Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.

Учрашувдан кейин Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Россия ва Украина музокараларидан қониқмаганини билдирди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 308
Рейтинг: 2.9
t
×