Туркиянинг хавфсизлик муаммолари ҳал қилиниши керак – НАТО
Олам
−
17 Май 2022
8028НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли билан телефон орқали мулоқот қилганлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Туркиянинг хавфсизлик муаммоларини ҳал қилиш зарур. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар берди.
Столтенберг ўзининг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида Чавушўғли билан телефон суҳбати ҳақида ёзган. Бош котибнинг таъкидлашича, суҳбат чоғида Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш учун ариза бериш масаласи муҳокама қилинган.
Шунингдек, Йенс Столтенберг Туркия қимматли иттифоқчи эканини ва унинг ҳар қандай хавфсизлик масаласи ҳал қилиниши кераклигини таъкидлаб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған кеча, 16 май куни Анқара Финляндия ва Швециянинг НАТОга киришига рози бўлмаслигини айтди. Бунга икки давлат Анқаранинг террорчиликда гумон қилинганларни экстрадиция қилиш бўйича сўровига рад жавоби бергани сабаб қилиб кўрсатилди.
Камронбей Кенжаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь