Туркиянинг Kaan қирувчиси қачон парвозга чиқиши айтилди
Технология
−
23 Ноябрь 2023
6200Туркиянинг бешинчи авлоди Kaan қирувчи самолёти илк парвозини 2023 йил 27 декабрда амалга оширади. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазир Яшар Гулер маълум қилди.
“Kaan’нинг биринчи парвози 27 декабрга белгиланган. Режага кўра, унинг маҳаллий двигатели 2028 йилда тайёр бўлади, 2032 йилдан эса Kaan армия сафида хизматга киришиши кутилмоқда”, дейди вазир.
Kaan қирувчи самолёти Туркияда 2017 йилдан бери Миллий жанговар самолётлар дастури доирасида яратилган. Унинг оммавий ишлаб чиқарилиши 2028 йилда бошланиши режалаштирилган. Туркия расмийлари аввалроқ Kaan тактик ва техник хусусиятлари бўйича Американинг F-35 дан устунлигини ва келажакда республика ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат кўрсатувчи F-16 қирувчи самолётларини алмаштиришини таъкидлаган эди.