Туркиянинг қаршилигига қарамай, Финляндия ва Швеция НАТОга киради – Блинкен

Олам

image

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Финляндия ва Швеция Туркия билан келишмовчиликларни енгиб, НАТОга аъзо бўлишларига ишонади. У бугун, 1 июнь куни Вашингтонда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида буни тасдиқлади. 

“НАТОда Швеция ва Финляндияни альянсга тезда қабул қилиш учун кенг ва кучли консенсус мавжуд. Ишончим комилки, бу амалга ошади, биз олдинга интиламиз. Гап жараён ҳақида кетмоқда. Ва бу жараёнда иттифоқчилар, агар уларда хавотир бўлса, шундай саволларни кўтарадилар. Ва кейин биз бу билан шуғулланамиз, НАТО бу билан шуғулланмоқда. Туркия томонидан қўйилган саволлар ҳам НАТО кўмагида финлар ва шведлар томонидан ҳал қилинади. Биз барча иттифоқчиларнинг хавфсизлик масалалари эътиборга олинишини таъминлашни истаймиз ва бу, албатта, Туркияни ҳам тааллуқли”, дейди АҚШ сиёсати раҳбари. 

Унинг сўзларига кўра, Финляндия ва Швеция Туркия билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилади, НАТО бу саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлайди.  

Финляндия ва Швециянинг НАТОга интилишлари

Россиянинг Украинага қарши уруш бошлаши ортидан узоқ йиллар давомида бетарафлик мақомида бўлиб келган Финляндия ва Швеция НАТОга қўшилиш ҳаракатига тушди. 

Жорий йилнинг 12 май куни Финляндия Президенти ва Бош вазири мамлакат НАТОга қўшилишини қўллаб-қувватлаши маълум бўлди. НАТО ҳам бу давлатни ортиқча жараёнларсиз ташкилотга олишга тайёрлиги билдирилди.

Бунинг ортидан расмий Москва Финляндия НАТОга қўшилса, Россия жавоб чораларини кўришга мажбур бўлишини эълон қилди. Хусусан, Россия ўз миллий хавфсизлигига бу борада юзага келадиган таҳдидларни тўхтатиш учун ҳам ҳарбий-техник, ҳам бошқа характердаги жавоб чораларини кўриши айтилди.

11 май куни эса Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсон иккала давлатга ташриф буюриб, Швеция ва Финляндия раҳбарлари билан ўзаро хавфсизлик кафолатларини имзолади.

13 май куни эса НАТО аъзоси бўлган Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Финляндия ва Швециянинг НАТОга аъзо бўлишига ижобий қарамаслигини билдирди. Бунга икки давлат Туркия террорчи деб тан PKK'ни кўллаб-қувватлаши сабаб қилиб кўрсатилди.

18 май куни Финляндия ва Швеция расман НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширди. Эрдўған эса Туркия ушбу икки давлатнинг НАТОга киришига йўл қўйиб, Греция билан йўл қўйган хатосини такрорламаслигини айтди.
29 майга келиб Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Швеция ва Финляндия делегациялари билан ушбу мамлакатларнинг НАТОга аъзо бўлиш масаласи бўйича музокаралар натижаларидан норози эканини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

38

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made