Туркиянинг Исроил билан ҳамкорлигини танқид қилган депутат вафот этди

Олам

image

54 ёшли туркиялик депутат Ҳасан Битмез ҳукуматнинг Исроилга нисбатан сиёсатини танқид қилганидан сўнг, икки кун ўтиб юрак хуружидан вафот этди. Бу ҳақда “Ahaber” нашри хабар берди.

Гап шундаки, 12 декабрь куни "Саодат" партияси депутати  Ташқи ишлар вазирлигининг 2024 йилги бюджети муҳокамаси чоғида Туркиянинг Исроилга нисбатан сиёсатини танқид қилган. 

Жумладан, у Исроилнинг Ғазодаги қирғини авжига чиқаётган пайтда Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг ҳукмрон "Адолат ва Тараққиёт" партияси Исроил билан ҳамкорликни давом эттираётганини қоралаган.

“Сизлар Исроилга кемаларнинг боришига рухсат берасиз ва уялмасдан буни савдо дейсиз... Сиз Исроилнинг шеригисиз. Қўлингизда фаластинликларнинг қони бор. Исроил Ғазога ташлаган ҳар бир бомбага ҳисса қўшяпсиз”, деган у.  

Шу билан бирга, депутат минбарга “Қотил Исроил АКП ҳамкори” мазмунидаги ёзувли баннер олиб чиққан.

Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожанинг маҳаллий ОАВларга айтишича, "Саодат" (Saadet) партияси депутати 14 декабрь куни Анқара шаҳар шифохонасида жон берган.

Маълумот учун, Ҳасан Битмез Қоҳирадаги Ал-Азҳар университетини тамомлаган. Шундан сўнг, Ислом иттифоқи тадқиқот марказининг раиси бўлиб ишлаган ҳамда исломий нодавлат ташкилотларда фаолият олиб борган. Аёли ва бир фарзанди бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Саййид Ҳассан Насруллоҳ Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни парда ортидан Исроил билан ҳар хил битимлар тузаётганликда айблаб, уни иккиюзламачи, деб атаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Исроил Ҳасан Битмез

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг