“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Эрдўғанни иккиюзламачиликда айблади
Олам
−
12 Декабрь 2023
13237“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Саййид Ҳассан Насруллоҳ кеча, 11 декабрь куни Х ( собиқ Twitter) саҳифасига қўйган постида Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни иккиюзламачи, деб атади.
“Оммавий ахборот воситаларида Фаластинни қўллаб-қувватлаётганини кўрсатган, аммо парда ортидан Исроил билан ҳар хил битимлар тузаётган киши, шубҳасиз, иккиюзламачи ҳисобланади”, деб ёзган у.
Маълумот учун, Исроил давлати ва Туркия Республикаси ўртасида 1949 йил март ойида расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилган.
Исроил Мустақиллик Декларациясидан сўнг бир йилга яқин вақт ўтгач, Туркия Исроил суверенитетини тан олган дунёдаги биринчи мусулмон давлатига айланди.
Бироқ Ғазода бошланган можаролар фонида жорий йилнинг ноябрида Туркия Исроилдан ўз элчисини чақириб олди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Моссад” Туркияга ҳамкорлик таклиф қилган эди.
LiveБарчаси