Туркиялик шифокорлар Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида ишлаши маълум бўлди
Жамият
−
28 Август 2020
7027Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов айни пайтда мамлакатда бўлиб турган туркиялик тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ билан учрашди.
Унда шу қисқа даврда туркиялик мутахассисларнинг учинчи гуруҳи COVID-19 га қарши курашда кўмаклашиш учун етиб келгани, Туркия томонидан юртимизга 50 та замонавий сунъий нафас бериш аппарати (ИВЛ)нинг етказиб берилиши алоҳида эътироф этилди. Шунингдек, Туркия ва Ўзбекистон тиббиёт ходимларининг коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида биргаликдаги тизимли саъй-ҳаракатлари юқори баҳоланди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга келган туркиялик шифокорлар сафида анестезиолог, реаниматолог, пульмонолог, инфекционист, педиатр, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам, биотиббиёт, умумий амалиёт, ички касалликлар, жамоат саломатлиги бўйича малакали мутахассислар жам бўлган.
Учрашувда меҳмонлар Тошкент шаҳридаги Вируслогия илмий текшириш институти, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти, Тошкент вилоятидаги Зангиота юқумли касалликлар шифохонаси, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Фарғона, Андижон ҳамда Наманган вилоятларидаги ушбу соҳага ихтисослашган шифохоналар, тиббий марказ ва лабораториялар фаолияти билан яқиндан танишиб, корновирусни аниқлаш, назоратга олиш ва беморларни даволашда маҳаллий шифокорлар билан ҳамкорликда амалий фаолият кўрсатишлари режалаштирилгани таъкидланди.
Аввалроқ, Ўзбекистонга Россия ва Германиядан ҳам шифокорлар келганди. Улар коронавирусга қарши курашда ўзбекистонлик ҳамкасбларига ёрдам беришади.
LiveБарчаси