“Туркиялик Месси”нинг “Реал”даги дебюти кечикадиган бўлди
Спорт
−
10 Ноябрь 2023
3997“Реал Мадрид” клубининг туркиялик аъзоси Арда Гулер яна жароҳат олди. Бу ҳақда AS хабар берди.
Ёзда “Фенербахче”дан бонусларни ҳисобга олмаганда 20 миллионга сотиб олинган 18 ёшли туркиялик ярим ҳимоячи ҳамон “Реал”да дебют қилмади. Шундай қилиб футболчи 11 ноябрь куни Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган “Валенсия” билан ўйинда ҳам майдонга тушмайдиган бўлди.
Гулер сўнгги икки ўйинда Мадрид жамоаси таркибида бўлди, лекин майдонга туширилмади. “Валенсия” билан ўйин арафасида у залда машғулот ўтказди.
“Брага” билан ўйин олдидан у ўзини ёмон ҳис қилди. Ҳеч қандай жиддий муаммо йўқ, лекин Гулерни нимадир безовта қилмоқда. Футболчи ҳозир бироз тушкун ҳолатда, чунки у ўйнашни хоҳлайди. Бу орқага ташланган кичик қадам. Гулерда эски жароҳат қайталанмади. Унда халқаро танаффус вақтида яхшилаб тикланиш учун вақт бор”, дейди “Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти.
Бундан ташқари, “қаймоқранглилар” Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги “Брага”га (3:0) қарши ўйин олдидан машғулотларда дарвозабон Кепа Арризабалага жароҳат олганини тасдиқлади. Кепа 3 ҳафтадан сўнг сафга қайтиши кутилмоқда.