Туркиялик футболчи Роналдунинг футболкасини сотиб, тушган маблағни хайрия қилмоқчи

Спорт

image

“Аталанта” клубининг туркиялик футболчиси Мериҳ Демирал Криштиану Роналдунинг футболкасини аукционга қўяди. Футболка сотувидан тушган маблағ зилзила жабрланувчиларига хайрия қилинади. Бу ҳақда Демирал ўз Twitter саҳифасида хабар берди.

“Мен Криштиану билан гаплашдим. У Туркияда содир бўлган воқеадан жуда хафа эканлигини айтди. Коллекциямдаги Роналду имзоси туширилган футболкани кимошди савдосига қўямиз. Ундан тушган барча маблағ хайрия қилинади ва зилзила содир бўлган ҳудудда ишлатилади”, дейди Демирал.

Қайд этилишича, Роналдунинг футболкаси Туриндаги аукционда сотилади.

Маълумот учун, Демирал ва Роналду 2019-2021 йилларда “Ювентус”да бирга тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Роналду Демирал

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made