Туркияга кетаётганлар диққатига: нархлар кескин ошяпти
Олам
−
07 Июль 2023
13412Туркиянинг қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ставкаси бугун, 7 июлдан бошлаб 20 фоизга, чет элдан олиб келинган мобил телефон учун рўйхатдан ўтиш тўлови эса уч баробардан ошиб, 766 долларга кўтарилди. Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг юқоридагиларни назарда тутувчи фармони “Resmi Gazete”да эълон қилинди.
Туркияда асосий ҚҚС ставкаси аввал 18% эди. Туризм, қурилиш, ишлаб чиқариш саноати соҳаларидаги компаниялар уни тўлашдан озод қилинган. Маҳаллий банклар ва суғурта компаниялари ҚҚС тўламайдилар, лекин банк ва суғурта операциялари бўйича солиқларни ўтказишлари шарт.
Гарчи давлат ҚҚСни гўё 2 фоизга ошган деб хаспўшлашга уринсада, аслида мамлакатда кўплаб маҳсулотларга ҚҚС 8 фоизни ташкил этарди.
Туркия президенти, шунингдек, визалар, паспортлар, нотариал хизматлар ва яшаш учун рухсатномаларни расмийлаштириш учун тўловларни 50 фоизга оширишни буюрди.
Маҳаллий ОАВнинг энг ҳайратланарли хабари хориждан олиб келинган мобил телефонни рўйхатдан ўтказиш тарифининг оширилиши бўлди. У 6091 турк лирасидан 20 мингга (233 доллардан 766 долларга) кўтарилди. “Sözcü” телеканали тарифларнинг ошишини Туркиянинг янги ҳукуматининг иқтисодиётни либераллаштириш сиёсати билан боғламоқда.
LiveБарчаси