Туркияга кетаётганлар диққатига: айрим карантин чекловлари бекор қилинди
Олам
−
04 Март 2022
5264Кўплаб мамлакатлар сингари Туркия ҳам коронавирус билан боғлиқ карантин чекловларини енгиллаштирмоқда. Унга кўра, энди мамлакатда кўчада мажбурий ниқоб тақиш шарт эмас. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳреттин Кожа маълум қилган.
"Биз энди кўчада ниқоб кийишимиз шарт эмас", дейди Кожа Коронавирус тарқалишига қарши кураш бўйича илмий кенгаш йиғилишидан кейинги брифингда.
Унинг сўзларига кўра, агар этарли шамоллатиш ва ижтимоий масофани сақлаш имконияти мавжуд бўлса, ёпиқ жойларда ҳимоя воситаларидан фойдаланиш зарурати ҳам йўқолади.
"Аммо ниқоблар кундалик ҳаётимиздан узоқлашмайди, зарурат туғилганда тақиш учун уларни ўзимиз билан олиб юришимиз керак", дея қўшимча қилди вазир.
Шунингдек, мамлакатда HES-код тизими ҳам бекор қилинмоқда. Ушбу махсус дастур орқали Туркия фуқаролари ва мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар онлайн платформада рўйхатдан ўтиб, жамоат жойлари, йирик дўконларга ушбу кодни тасдиқлатган ҳолдагина киритилаётган эди.
“Одамлар энди биноларга киришда ёки тадбирларга боришда буни кўрсатишга ҳожат қолмайди”, дейди вазир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 мартидан эътиборан Ўзбекистонда ҳам очиқ ҳавода ниқоб тақишга бўйиқа қоида бекор қилинган эди. Эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, фуқароларнинг ижтимоий масофани сақлаш қийин бўлган жойлари (жамоат транспорти, метро, автобус, трамвай, йирик савдо дўконлари, бозорлар, таълим муассасалари, давлат ва нодавлат идораларда, масжид, спорт мажмуаларида, театр, кинотеатр, музей, санъат саройи ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари)да ниқоб тақиш мажбурийлигини истисно қилинади. Ниқоб тақиш ҳақидаги талаб фақат тавсиявий характерга эга бўлади.
LiveБарчаси