Ўзбекистонда ниқоб тақиш бўйича талаб бекор қилинди
Жамият
−
23 Февраль 2022
19004Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб фуқароларнинг ниқоб тақиши мажбурийлиги истисно қилинади ва ихтиёрийлик тартибига ўтказилади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.
Айни вақтда Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакат Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этиб, коронавирус билан боғлиқ карантин чекловлари қайта кўриб чиқилаётганини айтган.
Йиғилишда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев фуқароларнинг ниқоб тақиши мажбурийлигини истисно қилишни таклиф этган.
Эпидемик вазиятдан келиб чиқиб, фуқароларнинг ижтимоий масофани сақлаш қийин бўлган жойлари (жамоат транспорти, метро, автобус, трамвай, йирик савдо дўконлари, бозорлар, таълим муассасалари, давлат ва нодавлат идораларда, масжид, спорт мажмуаларида, театр, кинотеатр, музей, санъат саройи ва маиший хизмат кўрсатиш муассасалари)да ниқоб тақиш мажбурийлигини истисно қилинади. Ниқоб тақиш ҳақидаги талаб фақат тавсиявий характерга эга бўлади.
Тиббиёт муассаларида тиббиёт ходимлари учун ниқоб тақиш мажбурийлигича қолади.
LiveБарчаси