Туркияга фоҳишалик учун олиб кетилаётганлар ушланди
Олам
−
11:18 4161 1 дақиқа
Самарқанд аэропортида Туркия давлатига фоҳишалик мақсадида кетаётган 2 аёл ушланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум бўлишича, одам савдосига қарши курашиш доирасида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятида яшовчи 22 ва 36 ёшли аёл Туркия Республикасига шаҳвоний эксплуатация, фоҳишалик мақсадида кетаётган вақтида Самарқанд халқаро аэропортида тўхтатиб қолинган.
Аниқланишича, уларнинг чипталари ва бошқа харажатлари Туркияда бўлиб турган, 1984 йилда туғилган ўзбекистонлик аёл томонидан қоплаб берилган.
Ҳолат юзасидан ушбу аёлга нисбатан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Балиқесир вилояти Айвалик туманида полиция томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аёлларни фоҳишалик билан шуғулланишга мажбурлаб, воситачилик қилгани аниқланган 3 нафар гумонланувчи қўлга олиниб, фоҳишалик билан шуғуллангани аниқланган 3 нафар чет эл фуқароси бўлган аёллар қутқарилгани ҳақида хабар берилганди.
Жавоҳир Алиқулов
Live
БарчасиҚашқадарё ва Самарқандда дўл ёғди
13 Февраль