Туркиядан зарарли организмлар билан олиб келинган 23 200 дона олма кўчатлари ёқиб юборилди

Жамият

image

Бухоро вилоятининг “Бухоро 2 ТИФ” Ўсимликлар карантини чегара масканида Туркия давлатидан импорт қилинган 23 200 дона олма кўчатлари инспекция ходимлари томонидан карантин текширувидан ўтказилди.  Ушбу кўчатларда карантиндаги зарарли организм мавжудлигига шубҳа қилиниб, Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Марказий лабораториясига юборилди. Экспертиза хулосасига биноан,  кўчатларнинг илдиз қисмида Ўзбекистон учун карантиндаги  “Бўртма нематода” зарали организми мавжулиги аниқланди ва тегишли карантин чоралари кўрилиши юзасидан хулоса берилди.  

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, ушбу илдиз бўртма нематода помидор, бодринг, сабзи, пиёз, ғўза экинлари, гилос, ўрик ва бошқа турдаги мевали дарахтларни кучли зарарлайди. Личинкаларининг ривожланиши натижасида ўсимлик бутунлай нобуд бўлади. Айни пайтгача дунё бўйича “Бўртма нематода”лар билан 2000 турга яқин турли оилага мансуб маданий ва ёввойи ўсимликлар зарарланиши аниқланган бўлиб, бу ҳолат йил сайин ортиб бормоқда. Ҳудудга кириб келган нематода нафақат мавжуд ҳосилни нобуд қилади, балки суғориш, техника ва тупроқ орқали бошқа далаларга ҳам тарқалади. 

“Ўздавкарантин” инспексиясининг тақдимномасига мувофиқ, олма кўчатлари келтирилган ҳудудда карантин ҳолати эълон қилинди ҳамда Бухоро вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг махсус полигонида тегишли ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирокида мазкур импорт маҳсулот ёқиш йўли билан йўқ қилинди.

Ўзбекистон Республикаси “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги Қонунининг 29-моддасига мувофиқ, тадбиркорлар карантин остидаги маҳсулотларни олиб киришда карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномасини олишлари шарт.  


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Олма кўчатлари

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг