Туркиядан Италияга кетаётган кема ҳалокатга учраши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди 

Олам

image

Грециянинг Ион денгизидаги Антикитера ороли яқинида кема ҳалокатга учраши оқибатида 11 нафар муҳожир ҳалок бўлди.  Бу ҳақда Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати баёнотига таяниб хабар берилган. 

Жорий йилнинг 24 декабрь куни орол яқинида муҳожирлар бўлган елканли кема ҳалокатга учрагач, мигрантлар 112 тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, бортда тахминан 100 нафар одам борлигини айтган ва ёрдам сўраган. Муҳожирларни олиб кетаётган елканли кема Туркия қирғоқларидан Италияга йўл олгани айтилмоқда. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов давом этмоқда. 

Таъкидланишича, соҳил хавфсизлик хизмати 90 нафар муҳожирни қутқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Греция кема

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг