Туркиядан Италияга кетаётган кема ҳалокатга учраши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
Олам
−
25 декабр 2021 5628 1 дақиқа
Грециянинг Ион денгизидаги Антикитера ороли яқинида кема ҳалокатга учраши оқибатида 11 нафар муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати баёнотига таяниб хабар берилган.
Жорий йилнинг 24 декабрь куни орол яқинида муҳожирлар бўлган елканли кема ҳалокатга учрагач, мигрантлар 112 тез ёрдам хизматига қўнғироқ қилиб, бортда тахминан 100 нафар одам борлигини айтган ва ёрдам сўраган. Муҳожирларни олиб кетаётган елканли кема Туркия қирғоқларидан Италияга йўл олгани айтилмоқда. Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича тергов давом этмоқда.
Таъкидланишича, соҳил хавфсизлик хизмати 90 нафар муҳожирни қутқарган.
Live
БарчасиТуркияда F-16 ҳалокатга учради
12 август