Туркиядаги зилзила қурбонлари 12 мингдан ошди

Олам

image

Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 12 391 нафарга, жароҳатланганлар эса 62 914 кишига етди. Бу ҳақда Туркия ҳукумати ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар департаменти (AFAD) хабар берди.

Қайд этилишича, ер силкиниши оқибатида мамлакатда 6 мингдан зиёд иншоотлар вайрон бўлган.

Шунингдек, Туркия жанубий вилоятларида 13 миллиондан ортиқ одам жабр кўрган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 февраль куни Туркия жануби-шарқидаги Қаҳрамонмараш вилоятида 7,9 (дастлабки маълумотларда 7,4) магнитудали зилзила юз берди.

Шундан сўнг, Туркиянинг 10 та ҳудудида фавқулодда ҳолат, шунингдек, мамлакатда 7 кунлик мотам эълон қилинди.

Зилзиладан кейин 70 та давлат ва 14 халқаро ташкилот Туркияга ёрдам таклиф қилди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Туркиядаги зилзила оқибатларини бартараф этиш мақсадида ФВВ қутқарувчилари ҳамда 3 та махсус авария-қутқарув техникаси Туркияга жўнатилди.

Қидирув-қутқарув операцияси бошланганидан буён Ўзбекистон ФВВ қутқарувчилари томонидан жами 11 нафар жабрланган ва 33 нафар ҳалок бўлганлар вайроналар остидан чиқарилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг