Туркиядаги Ўзбекистонликлар депутатлар сайловида қандай овоз беради?

Бу қизиқ

image

Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги элчихонаси Туркияда бўлиб турган ёки боришни режалаштираётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. 

Унда қайд этилишича, Туркия ҳудудида бўлиб тургун Ўзбекистон фуқароларининг жорий йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари сайловда овоз бериши учун барча шароитлар яратилмоқда. 

Мазкур сайловларда хорижда истиқомат қилаётган барча ватандошларимиз учун овоз бериш имконияти яратилади. Чет элда вақтинча ёки доимий яшаётган Ўзбекистон фуқаролари ҳам хорижда ташкил этилган сайлов участкаларига мурожаат этади ёки Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-саҳифасидан рўйхатдан ўтиб, сайловларда овоз бериши мумкин.

Хорижда вақтинча ва доимий яшаётган Ўзбекистон фуқаролари 2019 йил 22 декабрь куни бўлиб ўтадиган Олий мажлис қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига оид саволларига Марказий сайлов комиссиясининг Тошкент шаҳрида ўрнатилган +99855-502-44-44 рақамли ишонч телефони орқали жавоб олишлари мумкин.

Шунингдек улар “Saylov2019” мобил иловасидан ҳам маълумотлар олишлари мумкин.

Сайлов кодексининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари тузилиши, уларни округга бириктириш тўғрисидаги масала Марказий сайлов комиссияси томонидан ҳал этилиши белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида сайлов участкалари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади. Ушбу сайлов участкалари сайловга камида 60 кун қолганида, қоида тариқасида, сайловчилар сони камида йигирма нафардан ва кўпи билан уч минг нафардан ошмаган ҳолда ташкил этилади.

Ҳозирда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида тузилган 53 та сайлов участкасини тегишли сайлов округларига бириктирилган. Шу жумладан, Туркиянинг Анқара шаҳрида Ўзбекистон элчихонаси қошида № 3 сонли, Истанбул шаҳарида эса, Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳузурида № 23 сонли сайлов участкалари тузилган. Мазкур икки участка ҳам № 148 сонли Тошкентдаги Кўкча сайлов округига бириктирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сайлов

Баҳолаганлар

7

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг