Туркиядаги ўрмон ёнғинлари коинотдан суратга олинди
Олам
−
04 Август 2021
6830Туркия Мудофаа вазирлиги мамлакат жануби ва жануби-ғарбидаги ўрмон ёнғинларининг коинотдан олинган суратларини эълон қилди. Маълум қилинишича, суратлар разведка-сунъий йўлдошларидан олинган.
“Юқори сифатли суратга олиш хусусиятига эга Göktürk-1 ҳамда Göktürk-2 разведка-сунъий йўлдошлари Манавгат ва Мармарисдаги ўрмон ёнғинлари, оловга қарши курашнинг коинотдан олинган тасвирларини тақдим этди”, дейилади вазирлик хабарида.
Суратларда ёнғин оқибатида зарар етган ҳудудлар шунингдек кул бўлган ўрмонлар акс этган.
Туркия олов ичида
Жорий йилнинг 28 июлида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалган. Уларнинг ичида энг азият чеккани сайёҳлик вилояти — Анталия бўлиб турибди. Тўрт кундан бери давом этаётган ёнғинлар оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 864 дан ортиқ киши жароҳатланган. Туркия Президенти зарар кўрган ҳудудларни фалокат ҳудуди, деб эълон қилган.
Қайд этиш керакки, кеча, 30 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчириш ва уларнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатга ёрдам гуруҳлари юборилишини маълум қилди.
LiveБарчаси