Туркиядаги террорчи гуруҳ ўрмон ёнғинларини уюштирганини тан олди
Олам
−
02 Август 2021
11526Туркияда террорчилик ташкилоти деб тан олинган “Олов болалари ташаббуси” ҳаракати мамлакатдаги ўрмонларда юз бераётгани ёнғинлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда “Yeni Şafak” газетаси хабар берди.
Таъкидланишича, “Олов болалари ташаббуси” расмий Анқара экстремист ташкилот деб тан олган Курдистон ишчи партияси (PKK) билан боғлиқ.
Ташкилот баёнотига кўра, Туркия ҳукумати бошқа тилни тушунмайди, шунинг учун “Олов болалари ташаббуси” аъзолари уни олов билан тиз чўктириш учун ўрмонларга ўт қўйишган. Туркия расмийлари ҳозирча ҳеч қандай изоҳ билдирмади.
Туркия олов ичида
Жорий йилнинг 28 июлида Туркияда ўрмон ёнғинлари бошланди. Ёнғин мамлакатнинг бир қанча вилоятларига тарқалган. Уларнинг ичида энг азият чеккани сайёҳлик вилояти — Анталия бўлиб турибди. Тўрт кундан бери давом этаётган ёнғинлар оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 180 дан ортиқ киши жароҳатланган. Туркия Президенти зарар кўрган ҳудудларни фалокат ҳудуди, деб эълон қилган.
Қайд этиш керакки, кеча, 30 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Туркиядаги ўрмон ёнғинларини ўчириш ва уларнинг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида мамлакатга ёрдам гуруҳлари юборилишини маълум қилди.
LiveБарчаси