Туркиядаги коалиция ҳукуматлари даври абадий тугади – Эрдўған 

Олам

image

Бугун, 31 май куни Анқарада нутқ сўзлаган Президент Ражаб Тойиб Эрдўған Туркияда жорий йилнинг 14 ва 28 май кунлари бўлиб ўтган сайловлар халқнинг президентлик бошқарув тизимига ишончини яна бир бор намойиш этганини айтди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.  

Туркия раҳбари мамлакатда Вазирлар Маҳкамаси таркиби ҳар 3-5 ойда ўзгариб турадиган коалицион ҳукумат даври бутунлай туганини таъкидлаган.

“Замонавий Туркиядаги демократия даражаси дунёнинг кўплаб давлатлари орзу қилган даражага етди. Мамлакатимиз ҳар томонлама ривожланиб бормоқда. Туркиянинг барча белгиланган мақсадларига эришмагунча, биз тўхтамаймиз. Бунинг учун ҳокимиятнинг ҳар уч тармоғи ишининг уйғунлиги жуда муҳим”, деган Эрдўған.

Шунингдек, Эрдўған “Туркиянинг 100 йиллиги” концепцияси туфайли бундан ҳам кучли натижаларга эришилишига ишонч билдирган.

Маълумот учун, Туркиядаги парламент сайловида “Адолат ва тараққиёт” партияси 268 ўрин, “Миллатчи ҳаракат” партияси 50, “Қайта фаровонлик” партияси беш ўринга эга бўлган. Бу президентлик сайловида Эрдўған номзодини қўллаган “Республика иттифоқи”нинг 600 ўринли парламентда жами 323 ўринни эгаллаганини англатади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтганди. Бюллетенларнинг 99,43 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 52,14%, мухолифат номзоди Камол Қиличдорўғли эса 47,86% овоз олди. Қайта сайланган Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг инаугурация маросими 3 июнь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Мазкур маросимда хорижий давлатлар раҳбарлаи ҳам иштирок этиши айтилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған Анқара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг