Эрдўған инаугурациясининг эҳтимолий санаси айтилди

Олам

image

Туркияда қайта сайланган Президент Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг инаугурация маросими 3 июнь куни бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси Меҳмет Учум ўзининг Twitter'даги саҳифасида маълум қилди.

“Агар Олий сайлов комиссияси президентлик сайловларининг якуний натижаларини 1 июнь куни эълон қилса, инаугурация маросими 3 июнь куни Анқарада бўлиб ўтади. Шу куни Эрдўған янги Вазирлар Маҳкамасининг рўйхатини эълон қилади”, деб ёзган Учум.

“Адолат ва тараққиёт” партияси матбуот котиби Омер Челик эса Эрдўғаннинг инаугурациясида иштирок этадиган хорижлик етакчилар рўйхати ҳали тузилаётганини айтган. Унинг айтишича, хоҳловчилар кўп, рўйхат шакллантириш эса давом этмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтганди. Бюллетенларнинг 99,43 фоизини санаб чиқиш натижаларига кўра, Ражаб Тойиб Эрдўған 52,14%, ягона мухолифат номзоди Камол Қиличдорўғли эса 47,86% овоз олди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Эрдўған инаугурация

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг